Сенат Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари калтаклангани айтилган воқеани назоратга олди

Жамият 6882
image
-

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари уйларидан ҳайдаб чиқарилиб, калтаклангани айтилган видео тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Видеода таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги 6, 10-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун давлат томонидан бепул равишда уй-жой ажратилган, бироқ, тарбияланувчилар мутассадди ташкилотлар томонидан ушбу уй-жойлар уларга кредит асосида берилгани тўғрисида огоҳлантирмаган ва бунинг оқибатида улар мазкур турар-жойлардан ҳайдаб чиқарилган.

Шунингдек, ушбу масалага ечим излаб Тошкент шаҳрига келишганда ички ишлар ходими томонидан уларга нисбатан ўринсиз ҳаракатлар амалга оширилгани иддао қилинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинган. Тез орада ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 231
Рейтинг: 3
t
×