Ўзбекистонда 21 ёшга тўлган фуқаролар қуролга эгалик қилиши мумкин бўлади

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Сенаторлар мажлисда “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқди.

Ушбу Қонун қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мулкни ҳимоя қилишга ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Қонунда қуроллар фуқаровий, хизмат ва жанговар турларга бўлиниши белгиланган.

Қонунга мувофиқ, йигирма бир ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бугунги кунда 39 минг овчи мавжуд бўлиб, 53 минг қурол рўйхатдан ўтказилган.

Муҳокамалардан сўнг Сенат раиси Танзила Норбоева қонун лойиҳасини овозга қўйди. Мажлисда иштирок этаётган 83 нафар сенаторнинг 77 нафари қонунни қўллаб-қувватлади. 2 нафар сенатор қарши бўлди, 4 нафари овоз бермасликни маъқул кўрди.


Мақола муаллифи

Теглар

қурол Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг