Сенат қозоқ-ўзбек чегарасида юзага келган вазиятга муносабат билдирди
Жамият
−
31 Март 2021
10980Айни кунларда ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тасарруфидаги “Даут-ота” чегара божхона постида юзага келган автотранспорт воситаларининг тирбандлик ҳолати кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида “Даут-ота” чегара божхона пости орқали кириш ва чиқиш йўналишида ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг оқими қуйидаги омиллар сабаб кўпайганлиги аниқланган:
- пандемия шароитида Туркманистонда карантин тадбирларининг кучайтирилганлиги ҳамда Туркманистон ҳудуди орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланганлиги сабабли автотранспорт воситалари Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Грузия - Туркия йўналишида ҳаракатланмоқда;
- қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Иргиз қишлоғи орқали ўтувчи йўлнинг музлаши, шунингдек, Россия Федерациясининг жанубий вилоятларига юкни етказиб берувчи ташувчилар учун “Даут-ота” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиш қулай бўлмоқда (масофанинг қисқалиги ва йўл харажатларининг камлиги);
- Ўзбекистон Республикаси билан Туркия давлати ўртасида имзоланган келишувга асосан, ташқи савдо юкларини ташувчи томонлар автотранспорт воситалари учун қулайлик ва енгилликлар яратилганлиги сабабли Туркия давлати ҳудуди орқали Ўзбекистон ташувчиларининг ҳаракатланиши кўпайган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситалари божхона постида белгиланган муддатларда қўшимча вақт талаб қилмаган ҳолда божхона кўригидан ўтказилмоқда.
Сенат Ахборот хизматининг маълумотларига кўра, ўзбек-қозоқ давлат чегарасида юзага келаётган тирбандликни бартараф этиш мақсадида Қозоғистон томони билан Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти даражасида ҳар ҳафта, масъул бошқармалари даражасида ҳар куни, божхона пости даражасида ҳар икки соатда мулоқот қилиниб, бир-бирига кўмаклашган ҳолда тезкорлик билан мавжуд муаммолар ечими топилмоқда.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўзбек-қозоқ давлат чегарасида юзага келаётган тирбандликни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь