“Сен ўғил фарзанд туғмайсан”. Навоийлик аёл ўзи ва 3 фарзандини нега ўлдирмоқчи бўлди?
Жамият
−
27 Март 2021
9425Аввалроқ, жорий йилнинг 21 март куни Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва 3 нафар қизини поезд тагига ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова Навоий вилояти ҳокимлигига хат билан чиқди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, 1989 йилда тўғилган З.Ж. ва унинг фарзандлари поезд уларга яқинлашиб келган вақтда темир йўл изига югуриб чиқиб, иккита рельс орасига ётиб олгани оқибатида юк поезди уларни уриб юборган.
Фуқаро З. Жабборованинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашилганда, оилавий шароити моддий жиҳатдан ўртаҳоллиги, сўнгги вақтларда у билан турмуш ўртоғи О.Рўзиев “Сен ўғил фарзанд туғмайсан”, деб жанжаллашиб тургани сабабли, унинг руҳиятида ўзгаришлар бўлгани, лекин қолган оила аъзолари ёки бошқа шахслар билан келишмовчиликка бормагани, руҳий жиҳатдан соғломлиги, яқин қариндошлари орасида руҳий касаллик белгилари мавжуд бўлганлар йўқлиги аниқланган.
Ушбу маҳалла патронаж ҳамширасининг берган маълумотига кўра, фуқаро З.Жабборова жорий йилнинг январь ойида ҳомиладорлиги туфайли мурожаат қилган. У тиббий кўрикдан ўтказилганда, ушбу ҳомила ҳам қиз экани аниқланган. Натижада аёл ўз хоҳиши билан ҳомиласини олдириб ташлаган.
Бундан ташқари, фуқаро З.Жабборова оиласидаги келишмовчилик юзасидан бирор маротаба МФЙ ходимларига ёки туман ИИБ профилактика инспекторига мурожаат қилмагани аниқланган.
Айни вақтда Навоий транспорт прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган.
Навоий вилояти ИИБ маълумотларига кўра, 2013 йилда туғилган унинг қиз фарзанди унинг қўлидан чиқиб кетади, 2016 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари эса олдида қолади. Поезднинг уриши оқибатида аёл ҳамда 2016 йилда туғилган қизи пешона қисмидан тан жароҳати олади.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан аёл вафот этди. 2016 йилда туғилган фарзанди ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмасида муолажаларни олмоқда.
LiveБарчаси