Селена Гомес яна бир дардга чалинди
Маданият-санъат
−
07 Ноябрь
35710Америкалик 32 ёшли хонанда Селена Гомесга ортиқча бактериал ўсиш синдроми ташхиси қўйилди. Бу ҳақда “The Star” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Селена Гомес жорий йилнинг октябрь ойида Лос Анжелесда бўлиб ўтган “Emiliya Peres” фильмининг конференциясига ташриф буюрган. Табиийки, қўшиқчининг мухлислари уни суратга олган ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Хусусан, тармоқ фойдаланувчиларидан бири хонанданинг ташқи кўринишидан норози бўлган видеони тармоққа жойлаган. Бошқа фойдаланувчилар ҳам мунозарага қўшилган ва юлдузни ортиқча вазн йиғишда, қоматига беэътиборлик қилишда айбланган.
Бунга жавобан Селена изоҳларда бунинг сабабини тушунтирган.
“Менга ортиқча бактериал ўсиш синдроми ташхиси қўйилган. Вақти-вақти билан касаллик ёмонлашиб боради. Озғин кўринишда бўлмасам ҳам, майли, менга барибир. Танам гўзал бўлиши шарт эмас. Вассалом! Йўқ, мен қурбон эмасман, шунчаки оддий одамман”, дея Гомес салбий изоҳларга жавоб берган.
Гомес ёзган синдром белгиларига қорин дам бўлиши, ошқозон оғриши ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолар киради.
Маълумот учун, Гомес яқинда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли фарзанд кўра олмаслигини айтганди. Келажакда у муқобил усулларга – асраб олиш ёки суррогатликка мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Қўшиқчи беморлигига қарамасдан севгилиси Бенни Бланко билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.
LiveБарчаси