“Счетчик”ни таъмирлаш ва алмаштириш кимнинг ҳисобидан бўлади?
Жамият
−
06 Ноябрь 2019 8345 1 дақиқа
Эндиликда ҳисоблагичларни заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона ҳисобидан қопланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Унга кўра, Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентидаги “Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади” сўзлари чиқариб ташланади.
Лойиҳада келтирилишича, мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Ҳ. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юкланади.
Шаҳноза Тўрамуротова
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь