Сайёранинг иккинчи рақамли ракеткаси жаримага тортилди

Спорт

image

Дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси сербиялик Новак Жокович Уимблдон финалидаги хатти-ҳаракатлари учун 8 минг доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда “Forbes” хабар берди.

Унга кўра, 7 карра Уимблдон ғолиби Новак Жокович жорий йилнинг 16 июль куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг финал баҳсида жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси испаниялик Карлос Алькарасга мағлуб бўлганидан сўнг, ракеткасини кортга уриб синдириб ташлади. Шунингдек, у ўйин давомида вақтни чўзгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилган.

4 соат 43 дақиқа давом этган финал учрашуви якуни ва ўйин давомида одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузгани учун у 8 минг доллар жарима тўлайди. 

Маълумот учун, Алькарас мазкур ғалабаси орқали Жоковичга Уимблдоннинг саккизинчи унвонини қўлга киритиш ва швейцариялик Рожер Федерер билан финалдаги ғалабалари сони бўйича тенглашишга имкон қолдирмади. Юқорида таъкидланганидек, Жокович бунга қадар 7 марта Уимблдон ғолиби бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Rojer Federer Novak Jokovich Karlos Alkaras

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар