Сайёрадаги энг кекса эгизаклар кимлиги маълум бўлди

Олам 4354
image

107 йил-у 300 кундан ортиқ яшаган япониялик опа-сингил Умено Сумияма ва Куме Кодама дунёдаги энг кекса эгизаклар сифатида “Гиннеснинг рекордлари” китобига кирди. Улар эгизак опа-сингил Кин ва Жин томонидан ўрнатилган олдинги рекордни янгилашди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, опа-сингил Умено Сумияма ва Куме Кодама 1913 йилда Япониянинг Кагава префектурасидаги Шодо оролида туғилган. Уменонинг тўрт нафар, Куменинг эса уч нафар фарзанди бор. 

Қизиғи, Умено ва Куме мамлакатнинг турли бурчакларидаги қариялар уйида яшайди. Коронавирус сабаб уларга “Гиннеснинг рекордлари” китобига кирганлиги ҳақидаги сертификатлар почта орқали юборилган.

Янги рекорд ҳар йили нишонланадиган японларнинг миллий байрами - Кексаларни эъзозлаш кунига тўғри келди.

Улардан олдинги рекорд япониялик эгизак опа-сингил Кин ва Жин томонидан ўрнатилган. Улар 107 йил-у 175 кун бирга яшаган. Кин 2000 йил январь ойида, Жин эса бир йил ўтиб, 108 ёшида вафот этди. Қайд этиш керакки, Япония умр кўриш давомийлиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

“Гиннеснинг рекордлар” китобига кўра, сайёрадаги энг кекса аёл 118 ёшда. Унинг исми Кана Танака бўлиб, Япониянинг Фукока оролида яшаган. Энг кекса одам - Эмилио Флорес Маркез. У 1908 йилда Пуэрто–Рикода туғилган. Айни вақтда Меркез 112 ёшда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 2.9
t
×