Сайёрада коронавирусга чалинганлар 24 миллиондан ошди

Олам

image

Дунё бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари сони 24 миллиондан ошди. 

Worldometer ресурсига кўра, 26 август куни эрталабгача дунёда хавфли вирусни юқтирганлар сони 24 061 216 тага етди. 

Коронавирусга чалиниш бўйича энг юқори поғонанини Қўшма Штатлар эгаллаб турибди. Мамлакатда 5 миллион 955 728 киши ушбу вирусни юқтириб олган. COVID-19  билан касалланганлар сони бўйича биринчи ўнталикка қуйидагилар киради: Бразилия (3 миллион 674 176), Ҳиндистон (2 миллион 234 474), Россия (966 189), Жанубий Африка (613 017), Перу ( 607 382), Мексика (568 621), Колумбия (562 182), Испания (423 224), Чили (400 985) ва Эрон (363 363). 

Хавфли вирус туфайли сайёрада 823 513 киши вафот этди. 

Коронавирусни юқтирганлардан 16 миллион 608 605 нафари даволанди,  6 миллион 629 098 кишининг даволаниши давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ушбу касалликка чалинганлар 39 790 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 35 983 нафари соғайган, 289 киши вафот этган. Ҳозирда мамлакатда 3 394 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг