Сайёҳлар учун Осиёнинг энг сокин ҳудудлари эълон қилинди (фото)
Бу қизиқ
−
23 Декабрь 2022
15018Осиёнинг сайёҳлик маркази бўлган Токио ёки Сингапурдек шаҳарлари бугунги кунда баланд иморатларни кўпайтириш орқали кўплаб туристларни жалб қилмоқда. Аммо барча сайёҳлар ҳам шовқинга тўла шаҳарларга боришни хоҳлайвермайди. Осиё минтақасида шундай шаҳарлар борки, улар ўзининг сокин ҳаёти ва табиати билан одамларнинг эътиборига тушмоқда. CNN нашри худди шундай Осиё шаҳарларидан бир нечтасини эълон қилди.
Тенгчонг, Хитой
Хитой ҳали ҳам халқаро сайёҳлар учун ёпиқ бўлсада, Юннан провинцияси 2022 йилнинг биринчи ярмида 350 миллионга яқин маҳаллий сайёҳларни қабул қилди. Юннан ғарбида Мянма билан чегарадош Тенгчонг шаҳарчаси ўтмишда тарихий Ипак йўлининг савдо нуқтаси бўлган. Бугунги кунда кўплаб маҳаллий саёҳатчилар биринчи навбатда тоғ ва кўл атрофида қурилган эски шаҳар Хесунга боради. Тенгчонгнинг шимолий қисмида жойлашган минглаб дарахтлар куз фаслида ўзига хос манзарага эга бўлади.
Лан Ха Бей, Вьетнам
ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Вьетнам шимолидаги Лан Ха кўрфази маҳаллий саёҳатчилар орасида машҳур бўлиб келган. Кўрфазнинг ўзига хос томони оқшом пайти сув остидаги майда тошлардан ёруғлик ажралиб чиқишидадир. Лан Ха кўрфазининг ғорлари ва оқ қумли пляжлари бугунги кунда нафақат сайёҳлар, балки археологлар учун ҳам қизиқарли ҳудудга айланган.
Палау Убин, Сингапур
Сингапурнинг баланд биноларга тўлган марказидан чеккада жойлашган Палау Убин ороли маҳаллий саёҳатчилар орасида машҳур жойдир. Оролнинг диққатга сазовор жойларидан бири Мангров ботқоқлигидир. Бу ҳудуд туристларга саккизоёқлар, денгиз юлдузлари каби жониворларни яқин масофадан кузатиш имконини беради.
Никко, Япония
Никко Токиодан атиги 150 километр шимолда жойлашга шаҳарчадир. Бу кичик шаҳар Япония маданияти учун энг муҳим жойлардан бири бўлиб, унинг марказида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти бўлган Тошогу ибодатхонаси жойлашган. Шунингдек, Никко ўзининг табиий булоқлари билан машҳур ҳудуд бўлиб, сайёҳлар учун ҳам дам олиш, ҳам руҳий муолажа олиш имкониятларини яратиб беради.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси