Сайловлар тинч, лекин чекланган сиёсий муҳитда ўтди – АҚШ Ўзбекистондаги сайлов бўйича баёнот берди

Жамият 8028
image

Ўзбекистонда Президент сайлови сиёсий жиҳатдан чекланган муҳитда ўтказилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат депаратментининг Ўзбекистондаги сайловлар бўйича хулосасида айтилган.

“Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон халқининг 24 октябрь куни бўлиб ўтаган президентлик сайловларида ўз овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишини қўллаб-қувватлайди. Биз сайловлар тинч ва сайловчиларнинг фаол иштироки билан характерлангани борасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲБ ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси билан ҳамфикрмиз. Аммо ЕХҲТнинг сайловлар ҳаддан ташқари чекланган сиёсий муҳитда ўтгани бўйича ташвишига шерикмиз. Шу билан бирга сайлов ўтказишда муҳим кафолатларга эътибор қаратилмаган”, дейилади Давлат департаменти хулосасида.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукумати ва ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчи миссияси ўртасидаги ҳамкорлик яхшиланганини олқишлаб, ҳукуматни сайловлар ҳамда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни таъминлаш бўйича ЕХҲТнинг барча тавсияларини бажаришга чақирган.

“Биз ушбу ва икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа кўплаб масалалар бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз”, дейилган АҚШ хулосасида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Президент сайлови ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган натижаларга кўра, сайловларда ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга давлат раҳбари этиб сайланди. Қолган номзодлар тўплаган овозлар:

“Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов – 4,1 фоиз;

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка кўрсатилган Алишер Қодиров – 5,5 фоиз;

Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова – 6,6 фоиз;

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 3
t
×