Сайловдан олдин бўлмаса, унда сайловлардан сўнг. Мирзиёевнинг РФга ташрифи ҳақида маълумот берилди

Жамият

Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак ташрифи кенг кўламли форматда ўтишига умид қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокараларда айтиб ўтди.

“Албатта, икки томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги энг муҳим масала – бу (Ўзбекистон Президентининг Россия Федерациясига) ташрифи. Биз бунинг шахсий учрашув, кенг кўламли ташрифлар бўлишини истардик. Бу масалани ҳали кўриб чиқамиз ва яна сиз билан маслаҳатлашамиз. Бизда ҳали қўшимчасига, октябрь ойида Президент сайловлари бўлиб ўтади. Агар бундан (сайловдан – таҳр.) олдин ташрифни ташкиллаштиришга вақтимиз бўлмаса, унда президентлик сайловларидан сўнг дарҳол биринчи ташрифни амалга ошириш таклифи бор”, дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири. 

Шунингдек, Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш жуда паст даражада эканлиги Россия билан икки томонлама ҳамкорликни маълум соҳаларда тиклаш масаласини муҳокама қилишга имкон беришини таъкидлаган. 

“Қўшнилар билан муносабатларга келсак, улар ҳақиқатан ҳам бир мунча тўхтатилган эди. Аммо шунга қарамай, энди биз буларнинг барчасини очамиз ва тиклаймиз”, дея қўшимча қилди вазир.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари минтақадаги сиёсий вазият жадал ривожланиб бораётганига эътибор қаратган. 

“Қўшни давлатлар билан муносабатлар ҳамда Афғонистондаги вазият нуқтаи назаридан баҳоларимизни сиз билан бўлишишга тайёрман”, дея Комилов Лавровга мурожаат қилган.

Комиловнинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар имконияти борган сари Афғонистон ва умуман бутун минтақада янада аниқроқ акс этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Мирзиёев

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг