Сайлов жараёнида ҳалол рақобатга келишиб олинди
Жамият
−
21 Сентябрь
1963Бугун, 21 сентябрь куни сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини партияларнинг раҳбарлари томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур қоидалар, биринчи навбатда, сайлов жараёнини очиқ ва адолатли ўтказишга қаратилган.
Қоидаларга мувофиқ, партиялар сайловолди ташвиқот давомида шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилмаслик, шаъни ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш ҳамда сайловчиларга босим ўтказмаслик мажбуриятини олдилар. Бу, ўз навбатида, сайловчиларнинг эркин танлов қилиш имкониятини яратиб беради.
Шу билан бирга, сайловолди ташвиқотида оммавий ахборот воситалари орқали ёлғон ахборот тарқатмаслик ва ахлоққа зид фаолиятдан воз кечиш каби шартлар ҳам қўйилган. Партиялар ушбу қоидаларга қатъий амал қилишлари орқали халқ олдидаги масъулиятларини янада кучайтирмоқда.
Қоидаларнинг қабул қилиниши сайлов жараёнининг шаффофлиги ва холислигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатдаги демократик жараёнларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Ривожланган давлатларда одатда бундай битимлар сиёсий партиялар ёки номзодлар ўртасида сайлов жараёнида инсофсиз рақобатни олдини олиш, адолатли курашни таъминлаш, сайловолди ташвиқоти давомида номзодларнинг бир-бирига нисбатан ҳурмат сақлаш ва ҳуқуқий чекловлардан ташқари ахлоқий меъёрларга риоя қилиш мақсадида тузилади.
LiveБарчаси