Сайлов расман ўтган деб ҳисобланди
Жамият
−
09 Июль 2023
8669Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон Республикасида муҳим сиёсий жараён Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Маълумотларга кўра, республика бўйлаб жами 19 млн 270 минг 212 нафар сайловчи рўйхатдан ўтказилган. Cоат 13:00 ҳолатига кўра, уларнинг 52 фоиздан ортиғи, яъни 10 млн 52 минг 289 нафари аллақачон овоз бериб бўлди ва сайлов расман бўлиб ўтган деб ҳисобланди.
“Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги сайлов участкаларида ўрнатилган видеокамералар, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларимизнинг сайловда фаол қатнашаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Марказий сайлов комиссияси томонидан округ сайлов комиссияларининг сайловчилар иштироки тўғрисидаги маълумотлари умумлаштириб борилмоқда”, деди Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифинг давомида комиссия ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
Маълум қилинишича, сайловда энг кўп овоз берган аҳоли сони Жиззах вилоятида қайд этилган. Энг кам овоз берганлар эса ҳозирча Тошкент шаҳрида!
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнлари кечки соат 20:00 га қадар давом этади.
LiveБарчаси