Сайлов кодексига муддатидан илгари сайловлар бўйича моддалар киритилди

Жамият

image

Сайлов кодексига бир қатор янги ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилди.

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли.

Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

Оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас;

Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади;

Қонунчилик палатаси Президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.

Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади;

Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.

Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 1 ой ичида ўтказилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг