Видео: Савдо марказида чиққан ёнғинни ўчиришга вертолётлар жалб қилинди
Олам
−
26 Март 2019
17976Бугун, 26 март куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳридаги “Diqlas” савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчиришга ФВВ ҳаво кучларининг тўртта вертолёти жалб қилинган.
Қутқарувчилар бинога олиб борувчи барча йўлларни тўсиб қўйган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири Камолиддин Ҳайдаров етиб келган.
Бакунинг Низомий туманидаги савдо марказида ёнғин эрталаб содир бўлган. Воқеа жойига олтита тез ёрдам машинаси жалб қилинган ва савдо маркази ходимлари эвакуация қилинган.
Ёнғин бинонинг барча 4 қаватига ёйилган. Қайд этилишича, савдо марказида 500 га яқин дўкон бўлган. Ёнғин келтирган жам зарар 30 млн манат (17,6 млн доллар) ни ташкил қилиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси жабрланган. “Report” портали хабарига кўра, бир нечта одам ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.