Сауль Альварес Геннадий Головкин билан учинчи жанги ҳақида фикр билдирди
Спорт
−
26 Май 2022
3352Бокс бўйича супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкиннинг исмини тилга олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда DAZN стрим хабар берди.
“Бу (Геннадий билан ўртасидаги муносабатда) ҳар доим шахсий ҳисоб-китоб бўлган. Бу ҳеч қачон тугамайди. Икки марта жанг қилганимиздан кейин ҳам ўзимни худди шундай ҳис қиляпман. У мен ҳақимда гапиришдан тўхтамайди. Кўряпсизми, мен унинг исмини ҳеч қачон айтмаганман. Лекин менинг исмим доимо унинг лабларида эди. У доим мен ҳақимда гапирарди ва бу факт жангни янада қизиқарли қилади. Бу рақобатнинг мавжудлиги унга қўшимча куч беради. У мени кўпроқ машқ қилишга мажбур қилади”, деган мексикалик боксчи.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасидаги учинчи жанг бўлиб ўтади. Улар ўртасидаги дастлабки жанг 2017 йилнинг 15 сентябрь куни бўлиб ўтган. Ушбу жангнинг натижаси дурранг билан тугаган. Орадан бир йил ўтгач, 2018 йилнинг 16 сентябрида ташкиллаштирилган иккинчи жангда ҳакамлар Саулнинг ғалабасини қайд этган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь