Саудияликлар “Барселона” аъзоси учун 80 миллион евро таклиф қилди

Спорт

image

“Барселона” аъзоси Рафинья Диас фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.

Манбага кўра, ўтган ҳафтада “Барселона” Саудия клубларининг биридан янги таклиф олган. Мавсум ҳал қилувчи паллага кираётгани сабабли клуб ҳали сауд клуби таклифига жавоб бермаяпти. Саудияликлар бразилиялик футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр .

Қайд этилишича, вингерга Саудия Арабистонининг тўртта клуби қизиқиш билдирмоқда: “Ал-Ҳилол”, “Ал-Наср”, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли”. Футболчининг ўзи “Барселона”ни тарк этишни истамаяпти, аммо клуб уни сотиш бўйича таклфиларни кўриб чиқмоқда. “Кўк-анорранглилар” ёзда Рафиньядан ташқари яна бир неча футболчиларини сотмоқчи.

Ла Лиганинг жорий мавсумида Рафинья 20 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Барселона Рафинья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг