Саудиялик дипломат Мисрда нутқ сўзлаётганда вафот этди

Олам

image

Саудия Арабистонининг таниқли дипломати Муҳаммад ал-Қаҳтоний Мисрда ўтаётган Араб-Африка конференциясидаги нутқи чоғида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий “Tahiamasr” нашри хабар берди.

Сиёсатчи минбарда контрафакт маҳсулотларга қарши кураш ҳақида нутқ сўзлаётган пайтда бирдан ҳушидан кетган.

Саудиялик дипломатни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум.

Элчи Муҳаммад Ал-Қаҳтонийнинг Қоҳирадаги Чегара уйида бўлиб ўтган Араб-Африка конференциясидаги сўнгги сўзлари: 

“Ўз Парвардигорига қалби соғ бўлган ҳолда рўбарў бўлганлардан бошқа ҳеч кимнинг мавқеи ва қадри йўқ”.

Баъзи нашрлар дипломат конференция вақтида ўлдирилгани ҳақида ёзмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг