Саудияда Украина масаласи бўйича Россия таклиф қилинмаган учрашувлар бошланди
Олам
−
05 Август 2023
12291Бугун, 5 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 30 та давлат вакиллари Россия ва Украина ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболларини муҳокама қилиш учун маслаҳатлашувларни бошлади. Бу ҳақда “El Ekhbariya” давлат телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, Жиддага таклиф этилган давлатларнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ишчи учрашувини маҳаллий вақт билан тахминан 16:00да бошлаган.
Таъкидланишича, маслаҳатлашув иштирокчилари фикрларни бирлаштириш, шунингдек, Украина-Россия можаросини ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш мақсадида ўзаро фикр алмашади.
Маълумот учун, маслаҳатлашувлар бугун ва эртага бўлиб ўтади. Унда 30 та давлат, жумладан, Бразилия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, Туркия, Жанубий Африка ҳамда Европа Иттифоқи давлатларининг вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Россия эса унда қатнашиш учун таклиф олмаган. Саудия ҳукумати режалаштирилган музокаралар можарони тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам беришидан умид қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь