Саудия коронавирусга қарши курашда ҳалок бўлган шифокорлар учун $133 минг тўламоқда
Олам
−
09 Август 2021
4092Саудия Арабистони коронавирус пандемиясига қарши курашда вафот этган ҳар бир тиббиёт ходимининг оиласига ярим миллион риёл (133 минг АҚШ доллари) хайрия қилишни бошлади. Бу ҳақда “Saudi Press Agency” хабар бермоқда.
Расмий баёнотда қайд этилишича, коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокор қаерда ишлаганидан, яъни давлат ёки хусусий клиникада, фуқаролик ёки ҳарбий секторда ва ҳатто фуқаролигидан ҳам қатъий назар, унинг яқинларига ваъда қилинган сумма тўланмоқда.
“Шифокорлар подшоҳлик фуқаролари ва аҳолиси саломатлиги ҳамда хавфсизлигини сақлаш учун пандемияга қарши курашда ўз ҳаётларини қурбон қилди”, дейилади расмий баёнотда.
Маълумот ўрнида, Саудия Арабистонида шу кунга қадар 8 320 ўлим қайд этилган. Аммо тиббиёт ходимлари орасида коронавирусдан ўлим ҳолатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ.
LiveБарчаси