Саудия компанияси Ҳаж ва Умра учун ўзбекистонликларга бир қанча таклиф билдирмоқчи

Жамият

image

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра мавсумларида зиёратчиларига меҳмонхоналар ҳамда авиация хизматларини кўрсатиш бўйича 30 йиллик тажрибага эга “MANAZIL” компанияси Ўзбекистонга таклиф билан чиқди. Таклифни компания раиси Султон Аҳмад Банун Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчиси Улуғбек Мақсудов билан бўлиб ўтган музокара чоғида билдирди, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги

Хабарда “MANAZIL” компанияси Ҳаж ва Умра мавсумларида чет эллик зиёратчиларга меҳмонхоналар ва авиация хизматларини кўрсатиш бўйича Шимолий Африкадаги араб давлатлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келиши айтилган.

“Биз Ўзбекистон билан ҳам алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдормиз. Ўзбекистонга сафаримиз давомида тегишли ташкилот ва фирмалар билан музокаралар ўтказиб, ўзаро келишувга эришамиз, деган умиддамиз”, деган Султон Аҳмад Банун. 

Музокаралар чоғида компания вакилларинининг 16 июнь куни Ўзбекистонга қиладиган ташрифи, шунингдек, тегишли вазирлик ҳамда идоралар, хусусий компаниялар билан учрашувлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда зиёратчиларни Ҳаж сафарига юбориш 18 июндан бошланиб, 30 июнга қадар давом этади. Жорий йилда бир нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган. Қайд этиш керак, Марказий Осиё давлатлари ичида ўзбекистонликлар учун Ҳаж зиёрати энг қиммати бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси бир неча ой аввал Умра зиёратининг бир қисми Ўзбекистонда ҳам турфирмаларга берилиши назарда тутилган ҳужжат тайёрланаётганини билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг