Саудия клуби “Ливерпуль” форварди учун 50 млн евро таклиф қилди
Sport
−
19 July 2023 3820 1 minute
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Луис Диасни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Саудия клуби 26 ёшли колумбиялик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилган. Бу нарх Мерсисайд жамоасини қаноатлантирмаслиги мумкин, бироқ “Ал-Ҳилол” Диасни сотиб олишдан ниятидан воз кечмоқчи эмас.
Дастлабки хабарларга кўра, “қизиллар” форвардини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Мазкур футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида ҳам амалдаги клуби томонидан белгиланган қийматни такрорлайди.
Маълумот учун, Луис Диас ўтган 2022/2023 йилги мавсумда АПЛда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчи ўз карьерасида “Порту”, “Атлетико Жуниор” ва “Барранкилья” клубларида ҳам ўйнаган.
Live
All