Саудия кетма-кет 3 та Осиё кубогига мезбонлик қилади
Sport
−
06 May 2025 8169 1 minute
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2026, 2027, 2028 йилги Осиё кубоги баҳсларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Бу бўйича Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) Ижроия қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.
Эътиборлиси, Саудия Арабистони мазкур ёш тоифасида охирги Осиё кубогига ҳам мезбонлик қилганди ва мусобақа финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мезбонларни драматик баҳсда мағлуб этиб, чемпион бўлганди.
Шундай қилиб, 2025 йилги қитъа биринчилигини ҳам қўшиб ҳисоблаганда Саудия Арабистони кетма-кет 4 та Осиё кубогига мезбонлик қилади. Мамлакат футбол федерацияси мезбонлик учун курашда Хитой ва Ироқни ортда қолдирди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August