Саудия бошлиқ колация Яманда ҳарбий операция бошлади
Олам
−
26 Март 2022
14022Яман ҳусий исёнчилари Саудия Арабистонига ҳужум қилгандан сўнг, Ар-Риёд бошчилигидаги араб мамлакатлари коалицияси ўз нефть иншоотларига ҳужумларни тўхтатиш учун ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Саудия Арабистони расмий ахборот агентлиги “Saudi Press Agency” томонидан маълум қилинди.
“Ҳарбий операция ўз мақсадларига эришилгунга қадар давом этади”, дейилади агентлик эълон қилган коалиция баёнотида.
Унда айтилишича, операция “глобал энергия манбаларини ҳимоя қилиш ва таъминот занжирларини кафолатлаш”га қаратилган. Коалиция тинч аҳолини Яманнинг Қизил денгиздаги Ходейда порт шаҳридаги нефть иншоотлари ёки иншоотларига яқинлашмасликка чақирган.
25 март арафасида ҳусийлар Саудия Арабистонидаги бир қанча нишонларга ҳужум қилди. Саудия Арабистонининг Aramco миллий нефть компаниясининг Жиддадаги объектига қилинган ҳужум эртага, 27 март куни Саудия Гран-приси бўлиб ўтиши режалаштирилган “Формула-1” трассаси яқинида кучли ёнғинга сабаб бўлди.
Маълумот ўрнида, Яманда 2014 йил август ойидан бери ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик давом этмоқда. 2015 йилдан бери Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари бошчилигидаги араб коалицияси ҳукумат томонида жанг қилмоқда. Хусусан, БАА Ямандаги ҳарбий амалиётларда иштирок этишни тўхтатганини эълон қилганига қарамай, улар Яман портларида яратган ҳарбий базаларида ўз ҳарбийларини қолдирган.
LiveБарчаси