Саудия Арабистонида “Туялар фестивали”га 26 млн долларлик соврин қўйилди

Art & Culture

image

Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз номидаги “Туялар фестивали”да 26 миллион АҚШ долларилик совғалар соврин учун қўйилди. Бу ҳақда “Arabnews” нашри хабар берди. 

Бугун, 1 декабрь куни старт оладиган тақдимот Яқин Шарқдаги энг йирик туя фестивалларидан бири ҳисобланади. 45 кун давом этадиган фестиваль қироллик аҳолиси, хусусан, Форс кўрфази фуқаролари учун маданий, сайёҳлик, спорт, кўнгилочар ва иқтисодий манзилга айланиши кутилмоқда.

Фестивал Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддан 130 км шимолда ўтказилади. Бўлажак мусобоқаларда турли зотдор туялар иштирок этиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ўтган йили 70 кунлик “Туялар фестивали”да 43 турдан ортиқ мусобақа бўлиб ўтган ва совринлар тахминан 66,5 миллион долларни ташкил этган.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

98

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends