Саудия Арабистонида сув тошқини кузатилди. Қурбонлар бор

Олам

image
0:00
0:00
download

Саудия Арабистонидаги энг йирик шаҳарларидан бўлган Жиддада ёғингарчилик ортидан сув тошқинлари содир бўлди. Бу ҳақда Миллий метеорология маркази матбуот котиби Ҳусайн ал-Қаҳтанийга таянган холда “Ал Арабия” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 24 ноябрь куни бошланган ёмғир тахминан саккиз соат давом этган. Метеорология марказининг мониторинг станциялари маълумотларига кўра, шаҳардаги ёғингарчилик даражаси 179,7 миллиметрга етган.

Жиддада ёғингарчиликнинг энг юқори даражаси 2009 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда бу даража 111 мм эди.

Манбага кўра, камида икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб рейслар кечиктирилган ва мамлакатда бўронга тайёрланиш учун мактаблар ёпилган.

Ижтимоий тармоқларда Жидда ва Подшоҳликнинг бошқа ҳудудларидаги сув босган кўчалардан одамлар хавфсиз жойга кетаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Макка вилоятининг Tvitter’даги расмий саҳифасига кўра, йўлда ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун шаҳар бўйлаб полиция ходимлари ва фавқулодда хизматлар жўнатилган.

Маҳаллий ҳокимият Маккани Жидда билан боғловчи автомагистрални ёпиб қўйишни буюрди. Бу шаҳарлар аэропортларида аксарият рейслар бекор қилинди. Фуқаролик мудофааси хизматлари аҳолини ўта зарурат бўлмаса, ҳеч бўлмаганда, метеорологларнинг фикрига кўра, об-ҳаво нормал ҳолатга қайтиши керак бўлган кечгача, уйларини тарк этмасликка чақирди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг