Саудия Арабистони “omicron” туфайли Умра учун шартларни ўзгартирди

Жамият

image
Ўзбекистонликлар учун Ҳаж ва Умра сафарига йўл очилиши мумкин north_east

Ўзбекистонликлар учун Ҳаж ва Умра сафарига йўл очилиши мумкин

Саудия Арабистони коронавирус инфекциясининг “omicron” штамми тарқалиши муносабати билан кичик ҳаж (Умра) зиёратини адо этиш шартларини ўзгартирди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” Саудия ҳукуматининг Ҳаж ва Умра ишлари вазирлигига таяниб хабар берди.

Телеканалнинг хабар беришича, Умра зиёратини адо этиш учун зиёратчилар қиролликда тасдиқланган COVID-19 га қарши икки компонентли вакцина билан эмланган бўлиши керак. ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар билан эмланган, аммо қиролликнинг дори воситалари рўйхатида бўлмаган зиёратчилар карантиндан уч кунлик карантиндан ўтишлари ва изоляцидан 48 соат ўтгач салбий ПЗР тестини топшириши керак.

Вазирлик қарорига кўра, зиёратчиларнинг қиролликда қолиш муддати 30 кунгача оширилди. Аввалроқ хорижликларга кичик ҳаж зиёратини адо этиш вақтида мамлакатда 10 кун қолишига рухсат берилган эди. Шунингдек, Умра зиёратига фақат 18 ёшга тўлган шахсларга рухсат этилиши қайд этилган.

Вазирликнинг тушунтиришича, хориждан келаётган зиёратчилар учун янги шартларнинг жорий этилиши мамлакатда коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланган биринчи ҳолат аниқлангани билан боғлиқ. Бироқ Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд ал-Жалажил “қироллик дунёдаги вазиятнинг ривожланишини кузатишда давом этишини” айтиб, барча зиёратчиларни “хавфсизлик чоралари ва чекловчи қоидаларга риоя қилишга” чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Умра омикрон

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг