Саудия Арабистони Хитойни энг кўп нефть билан таъминловчига айланди

Олам

image

Саудия Арабистони 2022 йилда Хитойга энг кўп нефть етказиб берувчилардан бирига айланди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилда Арабистон Қироллиги Хитойга жами 87,49 миллион тонна хомашё жўнатган. Божхона маълумотларига кўра, бу деярли 2021 йилдаги кўрсаткич билан тенг.

Гарчи Хитойнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган нефтни қайта ишлаш корхоналари ички талабнинг сустлигига қарамай, 2022 йилда Саудия Арабистони билан муддатли шартномаларни бажарган.

Маълумот учун, шу пайтгача Хитой Эроннинг энг йирик нефть харидори ҳисобланган. Аммо Эрон экспортининг аксарияти АҚШ санкцияларидан қочиш учун бошқа мамлакатлардан хомашё сифатида ребрендланган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made