Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманга бомбалар ёғдирди

Олам 7742
image

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг жанговар авиацияси Ямандаги бир қатор провинцияларга, шу жумладан, пойтахт минтақаларига кенг кўламли ҳужумларни амалга оширди. 

Маълумотларга кўра, пойтахт Сананинг турли жойлари, шу жумладан, халқаро аэропорт яқинида ҳам кучли ҳужумлар бўлган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ҳаво ҳужумлари натижасида бир неча нафар одам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, баъзи маълумотларга кўра, ҳужумларнинг бирида Хусийлар ҳукумати назоратидаги Ахборот вазирлиги биноси шикастланган.

Бундан ташқари, шимолий Саада провинциясига қилинган ҳаво ҳужумлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва тўрт тинч аҳоли жароҳат олди. Маҳалли ОАВ хабарига кўра, ҳаводан қилинган ҳужумлар маҳаллий аҳолининг уйларини вайрон қилган. Шунингдек, Сананинг ўзида 20 га яқин зарба бўлганини, пойтахт вилоятидаги бошқа нишонларга деярли бир хил ҳужум қилингани айтилмоқда.

Кеча, 1 июль куни коалиция хусийларнинг жанговар салоҳиятини йўқ қилиш учун кенг кўламли операция бошланганини эълон қилди. Таъкидланганидек, хусийлар томонидан Саудия Арабистонига баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида қилинган ҳужумларга жавобан ҳарбий операция ўтказилади. "Амалиёт хусийларнинг жанговар салоҳиятини зарарсизлантириш ва йўқ қилишга, шунингдек, улар келтириб чиқарадиган таҳдидни бартараф этишга қаратилган", деб таъкидланади альянс баёнотида.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 295
Рейтинг: 2.9
t
×