Саудия Арабистони 1 ноябрдан хорижий Умра зиёратчиларига эшикларини очади
Олам
−
25 Октябрь 2020
5387Саудия Арабистонининг Жиддадаги Қирол Абдулазиз халқаро аэропорти Коронавирус пандемияси сабабли ўрнатилган чекловлардан 8 ой ўтиб, Ҳаж ва Умра терминалини хорижий Умра зиёратчилари учун тайёрламоқда.
Аэропорт Қиролликка етиб келган зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор эҳтиёт чораларини кўрди, деб хабар бермоқда Жидда шаҳрида жойлашган “Okaz” газетаси.
Қайд этилишича, ташриф буюрувчиларнинг кўп бўлишига ва бу орқали каратин қоидалари бузилишига йўл қўймаслик учун аэропортда кириш-чиқиш жойлари ажратилади ва ижтимоий масофани чеклаш чоралари амалга оширилади.
Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб хорижий мамлакатлар фуқароларининг Умра зиёратини бажариш учун Қиролликка келишига рухсат берилади.
Саёҳатчиларга Икки Муқаддас масжидда намоз ўқиш ва Мадинадаги Пайғамбар масжидидаги Равда – Муҳаммад пайғамбар дафн этилган хоналарни зиёрат қилиш имкони берилади.
Агар Ҳаж ва Умра вазирлиги бекор қилинган чекловлар натижасини ижобий натижага бергани ишонч ҳосил қилса, Қироллик чекловларни аста-секин юмшата бошлайди.
Ҳозирда мавжуд бўлган Умра хизматларини босқичма-босқич тиклашнинг иккинчи босқичи доирасида 250 минггача зиёратчиларга Умра зиёратига рухсат берилган.
Ҳар бир кичик зиёратчилар гуруҳи бу тавоф қилиши учун атиги уч соат вақт ажратилган ва ҳеч ким Каъба ва Қора тошга яқинлашиш ҳуқуқига эга эмас.
Масжидул Ҳаром ҳам ҳар куни 10 маротаба дезинфекция қилинади ва Замзам суви қадоқланган идишларга тарқатилмоқда.
Тиббий гуруҳлар ҳовли атрофида бир нечта жойларда жойлашган бўлиб, коронавирус касаллигига гумонланганлар учун алоҳида изоляция ва тиббий кўрик хонаси ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қироллик зиёратлар 4 босқичда қайта тикланишини маълум қилганди. Булар:
Биринчи босқич, 2020 йил 4 октябрь кунидан эътиборан чекланган миқдорда, Саудия Арабистони Подшоҳлигида истиқомат қилувчилар учун ички Умра зиёрати очилиши кутилмоқда. Бунда зиёратчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинади ва уларнинг кунлик умумий адади 6 минг нафарни ташкил этади.
Иккинчи босқич, 18 октябрь кунидан эътиборан, кунлик зиёратчилар сони 15 мингга оширилади.
Учинчи босқич, 1 ноябрь кунидан бошлаб, хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда кунлик 20 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш назарда тутилган. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Тўртинчи босқич, мавжуд эпидемиологик вазият сабабли ўрнатилган карантин чекловлари батамом олиб ташлангач, Умра зиёрати пандемиядан олдинги ҳолатдагидек тўлиқ тикланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь