Сатурн атмосферасида “ғайритабиий” ҳолат кузатилди

Бу қизиқ

image

“Кассини” сунъий йўлдоши Сатурнда рўй берган шимолий ёғду суратларининг энг батафсилини юборди, деб хабар бермоқда Geophysical Research Letters.

Хабар қилинишича, қурилма сайёра бўйлаб қилган сўнгги парвозлари вақтида астрофизиклар барча маълумотларни йиғилган. Олинган суратлар бундай ҳодисалар “газ гиганти”нинг атмосферасида қандай пайдо бўлишини аниқлашга имкон берди. 

Олимларнинг сўзларига кўра, ушбу шимолий ёғдулари худди Ердагига ўхшайди. Яъни, улар қуёш шамолининг зарралари бўлиб, улар сайёранинг магнит майдонини ўраб олади ва қутблар минтақасидаги атмосферанинг зич қатламига киради. Шу билан бирга, заррачалар кучли электр майдонлари ва энергия туфайли юқори тезликда Сатурн атмосферасига тушиши қайд этилган.

Астрофизиклар, шунингдек, Сатурн қутблари магнитосферанинг ҳолатига қараб турлича ёғдуланишини аниқлашди. Агар у тинч бўлса, ёғду ёйи янада текисроқ бўлади, нотинч бўлса, тўлқинли шаклга эга бўлади. 

Маълумот ўрнида: “Кассини — Гюйгенс” автоматик сайёралараро станцияси 1997 йилда ишга туширилган. У Сатурн атрофида айланиб, сайёра ҳақида маълумот йиғишга мўлжалланган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг