“Сариқ бола”нинг сариқ Ford Mustang автомобили ЙТҲга учради (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 14 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Ford Mustang ҳамда Nexia русумли автомобиллар тўқнашди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди

Қайд этилишича, соат 18:00 ларда КХАЙ ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада 1994 йилда туғилган ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги Ford Mustang русумли ҳамда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Э.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Хабарга кўра, тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Кўпчиликка “Сариқ бола” сифатида танилган телебошловчи Жаҳонгир Хўжаев ўз Instagram саҳифасига жойлаган видеода айнан Ford Mustang сотиб олганини маълум қилган. Воқеа жойидан тарқалган суратларда ЙТҲга учраган автомобиль билан “Сариқ бола”га тегишли автомобиль давлат рақамлари бир хил эканини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1042

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг