Сардор Умурзоқов нечта лавозимни эгаллаб туради? Вазирлик изоҳ берди

Жамият

image

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов гўёки қўшимча равишда эгаллаб турган лавозимлари ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда.

Вазирлик Матбуот хизмати маълум қилишича, Сардор Умурзоқов Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида фаолият юритади ва бошқа барча тилга олинган лавозимлар алоҳида лавозимлар ҳисобланмайди ҳамда бажариладиган вазифалар доирасида қўшимча мажбурият ва функцияларни назарда тутади.

Таъкидланишича, Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши, ЖСТга аъзо бўлиш бўйича идоралараро комиссия ва Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси каби коллегиал органларга раҳбарлик қилиш Вазирлик ваколатига кирадиган, бироқ бошқа вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг иштирокини талаб қиладиган масалаларни ҳал қилишга имкон беради.

Қайд этилишича, Сардор Умурзоқовнинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, АТБ “Ўзагроэкспортбанк”, “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ва бошқа шу каби ташкилотлар Кузатув Кенгашларининг раиси даражасидаги иштироки ушбу идораларнинг энг йирик акциядори бўлган Ҳукумат вакили сифатида йилда бир неча марта ўтказиладиган учрашувлар давомида фаолиятининг натижалари ва стратегик йўналишларини муҳокама қилиш билан чегараланади.

“Умуман олганда, кўплаб мамлакатларда шаклланган амалиётга кўра, юклатилган вазифаларни энг самарали тарзда бажариш ҳамда у ёки бу масалаларни ҳал этиш доирасида турли идораларнинг самарали мувофиқлаштирувини таъминлаш мақсадида Ҳукумат аъзолари турли коллегиал органлар ва комиссиялар таркибига кирадилар”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Умурзоқов

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг