Сардор Умурзоқов Лавров билан учрашди 

Жамият

image

Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Москвада Россия Федерациясининг бир қатор расмийлари, хусусан, ҳукумат раисининг ўринбосари Алексей Оверчук, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Икки кунлик ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, амалдаги келишувларнинг ҳаётга жорий этилиши, шунингдек Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг барча соҳаларида мустаҳкам алоқалар ҳамда фаол ҳамкорлик кузатилаётганлиги қайд этилган. Олдин келишилган лойиҳалар, дастур ва ташаббусларни илгари суриш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирилган.

Инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришнинг амалий механизмлари бўйича муштарак позициялар ишлаб чиқилган.

Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалаларни ҳал қилишга қаратилган навбатдаги тадбирлар бўйича таклифлар алмашилди ҳамда ўзаро муносабатларнинг кўриб чиқилган барча йўналишларига доир амалий ҳамкорлик қилиш йўллари тўғрисида келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг