Сардор Умрзоқов номзоди Бош вазир ўринбосарлигига кўрсатилди
Жамият
−
10 Март 2020
13198Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов номзоди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари- инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига кўрсатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Бугун, 10 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда Сардор Умрзоқовни Бош вазирнинг тақдимига асосан Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Бош вазирнинг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари- инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилган.
Маълумот ўрнида, Сардор Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2000-2003 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида;
2003 йилдан 2004 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Самарқанд фалиалида ишлаган.
2004-2007 йилларда Лондонда яшаган.
2007-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигида турли лавозимларда;
2014-2019 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” ассоциациясида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь