Саратовда даҳшатли қотиллик юз берди

Олам

image

Кейинги йилларда дунёда жинсий зўравонлик билан боғлиқ ҳолатлар сони ортиб бормоқда. Бу каби жирканч иллатларнинг қурбонига айланаётганларнинг кўпчилиги эса вояга етмаганлар ҳисобланади.

Навбатдаги ана шундай тубанлик шу йилнинг 9 октябрь куни Россия Федерациясининг Саратов шаҳрида юз берди

Маълум бўлишича, тўққиз ёшли Лиза Киселева эрталаб соат 7:30 ларда уйдан чиқиб, мактабга отланади. Лекин уни синфда ҳеч ким кўрмаган. Шундан сўнг, қидирув бошланади.

Қидирувни терговчилар, полициячилар ва"Лиза Aлерт" қидирув гуруҳининг кўнгиллилари олиб борди.

Кеча, 10 октябрь куни кечқурун қизчанинг жасади топилгани ва гумондорни ҳибсга олингани  тўғрисида маълумот тарқатилган, аммо бу маълумот расман бугун, 11 октябрь куни тасдиқланди. 

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Aлександр Бастрикин суд терговчиларини терговга ёрдам бериш учун Саратовга, бўлимнинг марказий идорасига юборди. Терговчилар ҳибсга олинган шахс ўз айбини тан олганини айтди. 

Ҳибсдаги гумонланувчининг сўзларига кўра, у ташлаб кетилган гаражга жойлашган ва 9 октябрь куни гараж ёнидан ўқувчи қиз ўтиб кетаётганда гараж қизчанинг оиласига тегишли бўлиши мумкин деб ўйлаган ва қизчани чақириб, уни ўлдиришга қарор қилган.

Гумонланувчи муқаддам ўғирлик ва жинсий зўравонлик учун судлангани ҳам маълум бўлди. Саратов ҳокимияти марҳумнинг оиласига ёрдам беришга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саратовда Лиза Киселева ўлдирилди

Баҳолаганлар

608

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар