Саратонга қарши янги терапия ишлаб чиқилди

Саломатлик

image

Буюк Британия, Польша ва Швециялик олимлар гуруҳи саратон касаллигини даволашнинг мавжуд усулларига муқобил бўлиши мумкин бўлган янги саратонга қарши фотоиммун терапияни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” газетаси хабар берди.

Муҳандислик, физика, нейрохирургия, биология ва иммунология бўйича мутахассисларни ўз ичига олган тадқиқот гуруҳи сичқонларда муваффақиятли тарзда фотоиммунотерапияни синовдан ўтказди.

Саратон касаллигини ташхислаш ва даволашни ушбу усулининг моҳияти беморнинг танасига саратон ҳужайраларини қоронғида порлашига олиб келадиган, жарроҳларга терапиянинг бошқа усулларига қараганда кўпроқ шишларни олиб ташлашга ёрдам берадиган махсус бирикмани киритишдир. Шунингдек, фотоиммунотерапия инфрақизил нурланиш ёрдамида саратон ҳужайраларини, ҳатто, майда ҳужайраларни ҳам топиш ва йўқ қилиш имконини бериши таъкидланган.

“Муваффақиятли синовдан ўтказилса, ушбу турдаги терапия жарроҳлик, кимётерапия, радиация терапияси ва иммунотерапия билан бирга саратонга қарши курашнинг бешинчи усулига айланади”, деб ёзади “The Guardian”.

Ҳозирги вақтда олимлар глиобластома, шунингдек, болалар нейробластомасини даволашда янги терапия усулини қўллаш имкониятларини ўрганишмоқда.

“'Фотоиммунотерапия бизга жарроҳлик пайтида олиб ташланмайдиган саратон ҳужайраларини нишонга олишга ёрдам беради, бу эса даволанишдан кейин одамларнинг узоқ умр кўриш имкониятини оширади", дейди Cancer Research UK тадқиқот маълумотлари менежери доктор Чарльз Эванс.

У ушбу технологияни одамларни даволашда қўллаш учун кўплаб техник муаммоларни ҳал қилиш кераклигини таъкидлади, бироқ у ҳаяжон билан терапия истиқболига ишонч билдирди.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг