“Сантос” Президенти Пеле ўйнаган рақамдан фойдаланмаслик ғоясини қўллаб-қувватламоқда
Спорт
−
30 Декабрь 2022
4618Бразилиянинг "Сантос" футбол клуби Президенти Андрес Руэда Пеле шарафига жамоанинг 10-рақамини абадийлаштирмоқчи. Бу ҳақда у 30 декабрь куни "Bandnews" радиосига берган интервьюсида айтди.
"10-рақамни Пеле хотираси учун абадийлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлайман, менимча, бу футбол қироли шарафига қилинган ажойиб иш бўларди", дейди Руэда.
Хабарга кўра, клуб афсонавий футболчининг яқинларидан рақамни Пеле хотираси учун абадийлаштириш бўйича мурожаат кутмоқда ва бу мурожаат "Сантос" раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади.
“Биз ўз ташаббусимиз билан январь ойидан бошлаб ушбу масала кўриб чиқулгунга қадар афсонавий футболчининг рақамидан фойдаланмаймиз", дея қўшимча қилди "Сантос" Президенти.
Маълумот учун, ҳозирда "Сантос"да 10-рақам остида венесуэлалик Йеферсон Сотельда ўйнамоқда.
LiveБарчаси