Сантандер Сильгадо Жалолов билан жанг қилишдан бош тортди

Спорт

image

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Баҳодир Жалолов 15 март куни ўзининг бешинчи жангини колумбиялик Сантандер Сильгадога қарши ўтказиши керак эди. Бироқ қарама-қаршиликка 2 кун қолганида рақиб ўзгарган. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Маълум бўлишича, колумбиялик боксчи ушбу жангдан бош тортган. Унинг ўрнига Жалолов америкалик Уилли Харвейга қарши баҳс олиб боради. Жанг санаси ўзгармаган. Бўлажак тўқнашувга Калифорния штати мезбонлик қилади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов шу пайтгача профессионал боксда 4 бор рингга чиқиб, барча рақибларини нокаут эвазига доғда қолдирган. Харвей ҳам 4 бор рингга чиққан, бироқ унинг ҳисобида 1 та мағлубият бор. Ғалабаларининг учаласи ҳам нокаут. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг