Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга парвозлар йўлга қўйилади
Жамият
−
03 Декабрь 2022 5000 1 дақиқа
Жорий йилнинг декабрь ойи ўрталарига қадар Россиянинг “Аэрофлот” компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга учишни бошлайди. Бу ҳақда кеча, 2 декабрь куни авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандгача мунтазам равишда тўғридан-тўғри парвозлар учун чипталарни сотишни бошлаган.
“Аэрофлот”нинг Тошкентга парвозлари 17 декабрдан амалга оширилади. 16 декабрдан бошлаб Самарқандга рейслар йўлга қўйилади”, дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
“Пулково” аэропортидан Тошкентга ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари рейслар бўлади. Самарқандга ҳафтасига учта рейс қўйилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь