Санкт-Петербургдаги жанжалда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида юз берган оммавий жанжалда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда

Қайд этилишича, Санкт-Петербургнинг Красносельcкий туманида жорий йилнинг 22 август куни оммавий жанжал содир бўлган. Жанжалдан сўнг, 4 киши қўлга олинган. Улардан уч нафари Ўзбекистон ва Россия фуқаролари. 

Қайд этилишича, можаро пайтида Ўзбекистон фуқароси пичоқланган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Қўлга олинганларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 213-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг