Санкт-Петербургда ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди
Олам
−
30 Сентябрь 2021
25099Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги уйдан 13 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. У Россияга жорий йилнинг ёзида борган. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 29 сентябрь куни 13 ёшли қизнинг жасади Индустриал кўчасидаги 12 қаватли уй олдидан топилган. У ойнадан тушиб кетгани тахмин қилиняпти. Негаки, уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг ошхонасидаги ойнаси очиқ қолган. У ерда марҳум ота-онаси билан яшаган.
Ҳужжатга кўра, қизнинг ота-онаси Россияга ўтган йилнинг февралида борган ва фақатгина аёл қонуний рўйхатдан ўтган. Жорий йил июлда улар қизини ҳам Петербургга олиб кетган, аммо мактабга жойлашга улгурмаган.
Ҳозирда полиция ва Тергов қўмитаси воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь