Санкт-Петербургда ўзбекистонлик бутун Россияни портлатиш билан таҳдид қилди

Олам

image

Коронавирусга чалингани сабабли Россиянинг Ленинград вилоятида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатни портлатиб юбориш билан таҳдид қилди.

41 ёшли ишсиз ўзбекистонлик фавқулодда хизматларга қўнғироқ қилиб, “бутун Россияни портлатиш” билан таҳдид қилди. Эркак операторга коронавирусга чалингани ва Ватанига қайтолмаётганини айтган.

Полиция эркак Ленинград вилояти Всеволож тумани Новосаратовка қишлоғида рўйхатдан ўтганини аниқлаган. Ходимлар кўрсатилган манзилга борганда, у ерда ҳеч ким бўлмаган.

Бир неча соат ўтиб, ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда ушланган. Эркакка майда безорилик моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

908

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг