Санкт-Петербург метросидаги теракт гумонланувчилари айбни тан олмади

Олам

5002841

Бугун, 2 апрель куни Москва округи ҳарбий судида Санкт-Петербург метросидаги портлаш иши кўриб чиқилди. Суд йиғилишида портлашда айбланаётган 11 нафар гумонланувчи ўз айбини тан олмади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Айбловга қатъиян қаршимиз”, деган судланувчилар якдиллик билан.

Суд қаршисига терактни уюштиришда гумонланаётган Аброр Азимов ва жиноятнинг тахминий шериклари Сайфулло Ҳакимов, Дилмурод Муидинов, Содиқ Ортиқов, Азамжон Маҳмудов, Маҳамадюсуф Мирзаолимов, Баҳром Эргашев, Иброҳим Эрматов, Шохиста Каримова, Акрам Азизов ва Муҳамадюсуф Эрматов чиқарилган.

Уларнинг барига террорчилик бирлашмасига аъзолик, 2017 йил 3 апрелдаги терактни уюштириш, террорчилик фаолияти билан шуғулланиш, ноқонуний бомба тайёрлаш ва сақлаш каби айбловлар қўйиляпти.

Терговга кўра, террорчи-ҳудкуш Акбаржон Жалилов 2017 йилнинг3 апрель куни Санкт-Петербург метросига иккита портловчи мослама олиб кирган. Битта бомбани “Площадь Восстания” бекатининг платформасида қолдирган, бироқ у вақтида топиб, зарарсизлантирилган. Жалилов иккинчи бомбани “Сенная площадь” ва “Технологический институт” беакталари оралиғида вагон ичида портлатган. Натижада 15 киши ҳалок бўлган, 67 киши жабрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург портлаш

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг