Хатлонда таниқли санъаткорлар пахта теряпти

Олам

image

Тожикистонлик таниқли хонандалар мамлакат жанубида пахта теримида қатнашяпти. Бу ҳақда Ахбор хабар бермоқда.

Хатлон вилояти маъмуриятининг вакили Носиржон Маъмурзоданинг айтишича, кеча, 20 октябрь куни таниқли санъаткорлар, жумладан Тожикистон халқ артисти Муҳаммадали Aюби, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Саидали Сабзов, Отахон Саидов ва Ойимгул Давлатова Вахш вилоятидаги Кулоб фермер хўжалиги пахтакорларига ёрдамга келган.

Муҳаммадали Aюби пахтакорлар ҳақида қўшиқ куйлайди. Бунгача, ижтимоий тармоқларда Суғд ва Хатлон вилоятлари раҳбарлари, Хўжанд шаҳри ҳокими, Тожикистоннинг бошқа юқори мартабали амалдорларининг хотин-қизлар қўмитаси раҳбарларининг пахта теримидаги фотосуратлари эълон қилинган эди. 

Амалдорлар ҳатто қанча пахта тергани ҳақида хабар берган. 

Тожикистонлик санъаткорларнинг пахта теримида иштирок этгани тўғрисидаги сўнгги материаллар шарҳида журналист Иршод Сулаймоний буни социализм даврига қайтиш деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон пахта теримига санъаткорлар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг