“Самосуд”ни видеога олиб тарқатганлар жаримага тортилади

Жамият 2569
image

“Самосуд”ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўм жаримага тортилади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев айтиб ўтди:

“Самосуд” жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки  жойлаштирганлик учун авваломбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган”, дейди у.

Долихўжаевга кўра, бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

Таъкидланишича, шахснинг ҳаракатлари “самосуд” қилинган жабрланувчининг шунга қаратилган хатти-ҳаракатдан келиб чиқади. Яъни уни тутқунликда ушлаш, жабрланувчига қай даражада жароҳат етказганидан келиб чиқиб жазо белгиланади.

Ёки жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик оқибатида содир этган қилмиши учун тегишли моддалар билан жавобгарлик назарда тутилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 2.9
t
×