Самолёт ҳожатхонасининг ахлат қутисидан янги туғилган чақалоқ топилди

Олам 113462
image
-

“Air Mauritius” авиакомпанияси самолётининг ҳожатхона қутисидан янги туғилган чақалоқ топилди.

Маврикий аэропорти ходимлари самолёт ҳожатхонасининг ахлат қутисига ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқни топди. 

Мадагаскарлик 20 ёшли аёл рейсда туғишда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. 

Мадагаскардан келган “Air Mauritius” самолёти 1 январь куни “Сёр Сеевузагюр Рамгулам” халқаро аэропортига қўнди. Аэропорт ходимлари самолётни божхона текширувидан ўтказиш учун кўздан кечириш чоғида чақалоқ ташлаб кетилганини аниқлаган. Улар чақалоқни даволаш учун давлат шифохонасига етказишган. 

Боланинг онаси эканлигида гумонланган аёл аввалига боланинг ўзиники эканини рад этган. Аёл тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг эндигина кўзи ёригани тасдиқланди. 

У шифохонада полиция назоратига олинган.  Онанинг ҳам, чақалоқнинг ҳам аҳволи яхши экани айтилмоқда. 

Маврикийга икки йиллик ишлаш рухсати билан келган малагаслик аёл шифохонадан чиққанидан кейин сўроқ қилинади ва янги туғилган чақалоқни ташлаб кетганликда айбланади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7680
Рейтинг: 3
t
×