Самолёт ҳалокатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Олам
−
01 Декабрь 2019
7072АҚШнинг Жанубий Дакота штатида кичик самолёт қулаши натижасида тўққиз киши, жумладан учувчи ва икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда TACC хабар берди.
Mаълум қилинишича, Pilatus PC-12 бортида 12 киши бўлган. Aйдаҳо штатидаги Aйдаҳо шаршарасига қараб йўл олган самолёт Чембрленнинг маҳаллий аэропортидан жўнаб кетганидан кўп ўтмай қулаган. Нашрнинг таъкидлашича, воқеа сабаби ноқулай об-ҳаво шароити бўлиши мумкин.
Прокуратура тирик қолган йўловчилар энг яқин шифохонага ётқизилганини айтмоқда. Ҳозирда уларнинг саломатлиги ҳақида маълумот йўқ.
Aввалроқ, Канадада самолёт қулаши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси