СамДУда декан ўринбосари пора билан қўлга тушди

Жамият 7554
image
-

Самарқанд давлат университетида факультет декани ўринбосари 500 АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 30 март куни соат 16:00 да Самарқанд шаҳар Педагогика коллежи биносининг кириш қисмида тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда Самарқанд Давлат Университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари лавозимида ишловчи 35 ёшли Шерзод П., ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланиб, ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Шаҳноза И.,ни психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ доллар пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.,дан олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида, Шерзод П., дан 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шерзод П.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 196
Рейтинг: 3
t
×